Расман! “Байер” янги мураббийни эълон қилди

9 июнь,2017, 19:11 257

Расман! “Байер” янги мураббийни эълон қилди

Германиянинг “Байер” клубининг твиттердаги саҳифаси жамоага Хейко Херрлих бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. Янги мураббий билан қанча муддатга шартнома имзолангани номаълум.

Херрлих Тайфун Коркутнинг ўрнини  эгаллади. Коркут “доришунослар”ни март ойидан буён бошқариб келаётган эди.

Маълумот учун, Херрлих Леверкузен клубига қадар “Бохум”, “Унтерхахинг”, “Бавария”нинг ёшлар жамоаси хамда “Ян Регенбург” жамоаларида фаолият олиб борган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.