Расман: Бертран Траоре “Лион” аъзосига айланди

 

Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳужумчиси Бертран Траоре ўз фаолиятини Францияда давом эттиради.

21 ёшли буркина-фасолик футболчини “Лион” расман ўз сафига қўшиб олди. Траоренинг транфер қиймати 10 миллион еврони ташкил қилди.  Томонлар 2022 йилгача шартнома имзолади.

Маълумот учун, Бертран Траоре ўтган мавсумни Амстердамнинг “Аякс” клубида ижара асосида ўтказиб, 39 та учрашувда 13 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!