Расман! "Боруссия Д" Гонсало Кастро билан шартномани узайтирганини эълон қилди

15 март,2017, 16:30 365

Расман!

Дортмунднинг "Боруссия" клуби расман жамоа ярим ҳимоячиси Гонсало Кастро билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Гонсалонинг "Боруссия Д" билан аввалги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган эди. Янги келишувга кўра эса Кастро 2020 йилгача дортмундликлар шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
"Клуб раҳбариятининг менга билдирган ишончидан мамнунман. Мен "Боруссия Д" учун ўйнашдан фаҳрланаман", - дейди 29 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Кастро жорий мавсум Бундеслиганинг 19та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.