Расман! "Бухоро" Шаҳбоз Эркинов ва Раҳматулло Бердимуродовлар билан шартнома имзолади

Айни дамда Тошкентдаги НБУ-Осиё” стадионида янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган “Бухоро” клуби бир қатор янги футболчилар билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ҳусусан, ҳимоячи Раҳматулло Бердимуродов ва ҳужумчи Шаҳбоз Эркиновлар билан шартномалар имзоланган. Бундан ташқари ўтган мавсум бухороликлар шарафин ҳимоя қилган ҳимоячи Артём Филипосян ва ярим ҳимоячи Саламат Қутибоевлар билан амалдаги шартномалар узайтирилган.

Шунингдек, ўтган мавсумни “Навбаҳор” сафида ўтказган дарвозабон Асилбек Омонов айни дамда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Маълумот учун, “Бухоро” Тошкентдаги илк назорат баҳсини 13 январь куни Муборакнинг “Машъал” клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!