Расман! “Челси” 19 ёшли футболчи билан шартномани узайтирди

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Тэмми Абрахам “аристократлар” билан беш йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бироқ Англия ёшлар терма жамоаси аъзосини “Челси” шу оннинг ўзидаёқ, “Суонси”га ижарага берди.

Якунланган мавсумда Абрахам “Бристол Сити” сафида тўп сурган эди ва чемпионшипда 41 ўйинда майдонга тушди ва 23 та тўп киритиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!