Расман: “Челси” ҳимоячиси ўртамиёна клубга ўтди

 

Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳимоячиси Натан Аке ўз фаолиятини “Борнмут” клубида давом эттирадиган бўлди.

“Борнмут”нинг “Твиттер”даги саҳифасида маълум қилинишича, голландиялик футболчи 20 миллион фунтга харид қилинди ва бу клуб рекорди сифатида қайд этилди.

22 ёшли футболчи ўтган мавсумда айнан "Борнмут" сафида ижара асосида тўп сурди. Фаолияти давомида у "Рединг" ва "Уотфорд" клубларида ҳам ижара асосида ўйнаган. 

Қайд этиш керакки, аввалроқ “Борнмут” жамоаси “Сандерленд” ҳужумчиси Жермейн Дефо билан ҳам келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!