Расман! Чемпионшипда иштирок этувчи жамоа “Вест Хэм” футболчисини сотиб олди

23 июль,2017, 00:10 444

Расман! Чемпионшипда иштирок этувчи жамоа “Вест Хэм” футболчисини сотиб олди

Англияда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи лига – Чемпионшипга тушиб кетган “Мидлсбро” жамоаси янги мавсумда Премьер-Лигага қайтишни мақсад қилган кўринади.

“Боро” расмий сайтида ёзилишича, жамоа 5 млн фунт эвазига “Вест Хэм Юнайтед” жамоаси  дарвозабони Даррен Рендольфни ўз сафига қўшиб олди.

30 ёшли кипер янги жамоаси сафида 2021 йилга қадар тўп суради. Маълумот учун, Рендольф 2015 йилдан буён “болғачилар” сафида тўп суриб келаётган эди ва якунланган мавсумда АПЛда 22 ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол ўтказди хамда 4 та ўйинни “қуруқ” ўтказди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.