Расман! Дарио Срна янги мавсумни "Шахтёр"да ўтказадиган бўлди

1 май,2017, 13:39 274

Расман! Дарио Срна янги мавсумни

Донецкнинг “Шахтёр” клуби хорватиялик ҳимоячи Дарио Срна билан амалдаги шартномани узайтирди. Янги келишувга кўра Срна 2017/2018 йилги мавсум сўнггига қадар “кончилар” сафида ўйнайдиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, Срна 2003 йилдан буён “Шахтёр” сафида тўп суриб келмоқда. Таъкидлаш керакки, у “кончилар” сафида ўйин ўтказиш борасида яққол рекордчи саналади. Аниқроғи, 35 ёшли футболчи донецкликлар сафида 524та баҳсда иштирок этган ва бу учрашувларда рақиблари дарвозасини 49 бор аниқ нишонга олган. Дарио “Шахтёр” билан бирга жами 22та совринни қўлга киритган.