Расман! Даврон Ҳошимов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади

Мухлисларга "Пахтакор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги иштироки орқали яхши таниш бўлган маҳоратли ҳимоячи Даврон Ҳошимов "Навбаҳор"га ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мавсумлар оралиғида "Қўқон-1912" жамоаси машғулотларида қатнашган ҳимоячи билан бир йиллик шартнома имзоланди. Шу ўринда, Ҳошимов олдида бир қатор вариантлар бўлганлигини айтиш жоиз. Шунга қарамай Даврон "Навбаҳор" таклифини қабул қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!