Расман! Денисов энди Европа чемпиони билан тўп суради

23 август,2017, 12:01 1161

Расман! Денисов энди Европа чемпиони билан тўп суради

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Эдер фаолиятини Москванинг “Локомотив” жамоасида давом эттиради.

“Темирйўлчилар” 29 ёшли футболчини сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олишди. У янги жамоаси сафида 24-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Шу тариқа, Евро-2016 финалида киритилган ягона гол муаллифи ҳамюртимиз Виталий Денисовнинг жамоадошига айланди.