Расман! Деулофеу "Барселона"га қайтди (фото)

Бугун “Барселона” клуби расмий сайти Херард Деулофеунинг “Эвертон”дан қайтгани ҳақида расман хабар берди. Асли каталонияликлар тарбияланувчиси ҳисобланган 23 ёшли ҳужумчи яна “кўк-анор ранглилар” сафига қайтди.

Берилган маълумотларга кўра Деулофеу “Барселона” билан 2019 йилга қадар шартнома имзолаган. Таъкидлаш керакки, каталонияликлар футболчисини аввалги шартномасида белгилаб қўйилган қайта сотиб олиш бандидан фойдаланиб, уни 12 млн евро эвазига ортга қайтаришга мувоффақ бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Деулофеу 2015 йилда “Барселона”дан кетиб, “Эвертон” сафига бориб қўшилган эди. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида “Милан” клубида ўтказиб, Италия А Сериясида жами 17та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!