Расман! Дэвид Мойес "Вест Хэм" бош мураббийи этиб тайинланди

“Эвертона” ва “Манчестер Юнайтед” клубларидаги фаолияти билан танилган шотландиялик мутахассис Дэвид Мойес “Вест Хэм” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра Мойесга “Манчестер Сити” клубининг собиқ мураббийи Стюарт Пирс ассистентлик қилади. Таъкидлаш керакки, “болғачилар” раҳбарияти италиялик машҳур мутахассис Карло Анчелотти билан келиша олмагач, айнан Мойес номзодини танлашган.

Эслатиб ўтамиз, хорватиялик мутахассис Славен Билич кеча “Вест Хэм” бош мураббийлигидан истеъфогачиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!