Расман! Деян Ловрен “Ливерпуль” билан шартномасини узайтирди (Фото)

28 апрель, 14:11 197

Расман! Деян Ловрен “Ливерпуль” билан шартномасини узайтирди (Фото)

 

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Деян Ловрен яна бир неча йил мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, хорватиялик футболчи бир неча дақиқа олдин “Ливерпуль” билан шартномасини узайтирди.

Янги келишувга кўра Ловрен “қизиллар” шарафини 2021 йилгача ҳимоя қиладиган бўлди. Унинг тарнсфер нарҳи эса 25 миллион фунт қилиб белгиланди.