Расман! Диего Коста "Атлетико"га қайтади

Лондоннинг  "Челси" клуби ҳужумчиси Диего Коста Мадриднинг "Атлетико" клуби сафига қайтади.

Ҳар иккала жамоа ҳам бу келишувни тасдиқлади. Унга кўра Коста яқин кунлар ичида "матрасчилар" учун тиббий кўрикдан ўтади.

Трансфер суммаси эълон қилинмади. Бироқ ОАВда бу сумма 60 млн еврога тенг бўлиши айтилмоқда. Испаниялик футболчи январ ойига қадар ўйнай олмаслиги аниқ.

Сабаби, ёш футболчилар билан шартнома имзолаш жараёнидаги қоидабузарликлар учун "Атлетико" қишга қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!