Расман! Дос Сантос "Вильярреал"ни "Лос-Анжелес Гэлакси"га алмаштирди

“Вильярреал” клуби ярим ҳимоячиси Жонатан дос Сантос фаолиятини МЛСда давом эттирадиган бўлди.

27 ёшли мексикалик футболчининг янги жамоаси "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби бўлди. Маълумотларга кўра ушбу трансфер суммаси 4,2 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, дос Сантос “сариқ сув ости кемаси” сафига 2014 йил Каталониянинг “Барселона” клубидан келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!