Расман! Эдерсон "Манчестер Сити" дарвозабонига айланди

1 июнь, 15:50 168

Расман! Эдерсон

Лиссабоннинг “Бенфика” клуби дарвозабони Эдерсон расман “Манчестер Сити” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда португалияликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра 23 ёшли бразилиялик дарвозабоннинг трансфери “шаҳарликлар”га 40 млн еврога тушган. Бироқ, ҳозирча шартнома муддати эълон қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Эдерсон 2015 йилдан бошлаб “Бенфика” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.