Расман! Эмери ПСЖдан кетди, унинг ўрнига Тухель келди

Франциянинг ПСЖ клуби расман Унаи Эмери билан хайрлашди ва унинг ўрнига Томас Тухель билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатмоқда.

Унга кўра парижликлар 44 ёшли немис мутахассиси билан икки йиллик шартнома имзолашди.

Эслатиб ўтамиз, Тухель ишқибозларга “Майнц” ҳамда “Боруссия” Дортмунд клубларидаги фаолияти билан яхши таниш ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!