Расман! Энди "Алавес"ни 36 ёшли мутахассис бошқаради

Испания Ла Лигаси вакили ҳисобланган “Алавес” клубини эндиликда 36 ёшли аргентиналик мутахассис Луис Субельдия бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Аммо, ҳозирча томонлар ўртасида имзоланган шартнома бандлари ошкор этилмаяпти. Таъкидлаш керакки, Субельдия жамоада 45 ёшли ватандоши Маурисио Пеллегринонинг ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, “Алавес” якунланган мавсум Ла Лигани 9-ўринда якунлаган бўлса, Испания кубогида ҳал қилувчи финал баҳсига қадар етиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!