Расман! “Эвертон” Сигурдссонни сотиб олди

Англиянинг “Эвертон” жамоаси “Суонси” ярим ҳимоячиси Гилфи Сигурдссонни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. “Ирислар” расмий сайтининг хабар беришича исландиялик футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Трансфернинг молиявий жиҳати ошкор этилмади. Бироқ ОАВдаги хабарга кўра, трансфер суммаси 45 млн фунтни ташкил этади.

Маълумот учун, Сигурдссон 2014 йил “Тоттенхэм”дан “Суонси”га ўтган эди. Бу вақтда давомида 27 ёшли футболчи “оққушлар” сафида жами 131 баҳсда майдонга тушиб, 37 та гол киритган ва 30 та голли узатани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!