Расман! “Эвертон” ўзи учун рекорд суммага футболчи сотиб олди

4 июль, 00:25 460

Расман! “Эвертон” ўзи учун рекорд суммага футболчи сотиб олди

Англиянинг “Эвертон” клуби “Бернли” ҳимоячиси Майкл Кинни сотиб олганлигини эълон қилди. 24 ёшли Кин “ирислар” билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Унинг трансфери “Эвертон”га турли бонуслар билан 30 млн фунтга тушгани айтилмоқда. Бу трансфер клуб тарихидаги энг қимматбаҳо трансфер бўлди.

Маълумот учун, Кин якунига етган мавсумда 35 та ўйинда майдонга тушди ва иккита гол киритиб, битта голга ассистентлик қилди.