Расман! Фалькао “Монако” билан шартномасини узайтирди

1 июнь,2017, 23:46 273

Расман! Фалькао “Монако” билан шартномасини узайтирди

Франциянинг “Монако” клуби колубиялик ҳужумчи Радамел Фалькао билан шартнома узайтирилганлигини эълон қилди. Бу ҳақда монегаскликларнинг расмий сайти хабар бермоқда.

Амалдаги шартномаси келгуси йили ниҳоясига етадиган Фалькао билан келишув яна икки йилга узайтирилди. Қайд этиб ўтиш жоиз, колумбиялик форвард 2013 йилдан буён кньязлик клубида тўп суриб келади. Аммо 2014 хамда 2016 йиллар Англияда ижара асосида “Манчестер Юнайтед” хамда “Челси” сафида фаолият юритганини қўшимча қилиш жоиз.

Якунланган мавсумда Фалькао Франция чемпионатида 29 та баҳсда майдонга тушди ва 21 та гол киритиб, 5 та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.