Расман! Фарруҳ Сайфиев "Пахтакор" билан 2 йиллик шартнома имзолади (Фото)
"Пахтакор" янги мавсум олдидан биринчи келишувни амалга оширди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тезкор хабар! Фарруҳ Сайфиев "Насаф"дан кетадиган бўлди
Манбанинг маълум қилишича, бунгача "Насаф" таркибида ўйнаб келган чап қанот ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев билан икки йиллик шартномага имзо чекилди. Сайфиев олий лигада қаршиликлар сафида 111 учрашувда майдонга тушиб, 13 гол муаллифига айланган.
"Пахтакор"га хуш келибсан, Фарруҳ!
Фарруҳ Сайфиев ҳақида қисқача маълумот
Туғилган санаси: 17.01.1991
Туғилган жойи: Самарқанд
Кумуш медаль соҳиби (2017)
Ўзбекистон Кубоги ғолиби (2015)
Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби (2016)
Фикрлар