Расман! Флорентино Перез 2021 йилга қадар "Реал"да қолади

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес расман 2021 йилга қадар ўз лавозимида қоладиган бўлди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

70 ёшли мутахассис ушбу лавозимдаги ваколатини яна бир муддатга узайтира олди. Таъкидлаш керакки, бундан аввалги ҳеч бир номзод номзод ушбу лавозимга кетма-кет уч марта сайланишмаган эди.

Маълумот учун, Перес дастлаб 2000 йил, сўнгра 2009 йилда клуб президентлигига сайланган эди. Ушбу вақт давомида эса “қироллик клуби” уч марта ЕЧЛда ғолиб чиқишни уддалади. Бу эса уни яна ўз лавозимида қолишига сабаб бўлди дейиш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!