Расман: Флойд Мейвезер рингга қайтади

12 март, 14:14 675

Расман: Флойд Мейвезер рингга қайтади


Беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони америкалик Флойд Мейвезер расман боксга қайтиши маълум қилди, бироқ у сўнгги вақтларда ОАВ кўп марта ёриталаётган Конор МакГрегор билан урушиш учун рингга қайтишни режалаштирган.

Бу билан Флойд Конорга шартномага имзо чекишни ва жанг вақтини белгилашга чақирган.

conor_vs_floyd

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Мейвезер 2015 йил сентябрида фаолиятини якунлаган эди. Америкалик боксчи профессионал рингда 49 жанг (26 нокаут) ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Мейвезер узоқ йиллар давомида турли вазн тоифаларидан ташқари The Ring журналининг P4P рейтингида етакчилик қилиб келди.

28 ёшли МакГрегор эса UFC тарихида икки вазнда чемпионлик камарини қўлга киритган илк жангчи ҳисобланади.