Расман! Фозил Мусаев Япония клуби билан шартнома имзолади

 

Қаршининг “Насаф” клуби ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев фаолиятини Японияда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Санат Шарипов ўзининг твиттери орқали хабар бермоқда.  

Япониянинг “Жубило Ивата” жамоаси Қаршининг "Насаф" жамоаси вакили Фозил Мусаев билан музокаралар олиб бораётгани тўғрисида аввалроқ хабар бергандик.

Футболчининг агенти ҳисобланган Санат Шариповнинг маълум қилишича, Фозил Мусаев “Жубило Ивата” клуби билан 2+1 кўринишида шартнома имзолаган.

Ушбу материалдан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!