Расман! Франция терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидовга жамоадош бўлди

Хабарингиз бор бундан бир неча кун муқаддам ҳамюртимиз Сардор Рашидов БААнинг "Ал-Жазира" клуби билан шартнома имзолаган эди. 

Эътиборлиси, Рашидовнинг янги жамоаси сафига яна бир жаҳон футболи юлдузи келиб қўшилди. Сўнгги мавсумни "Марсель" клубида ўтказган Лассана Диарра "Ал-Жазира" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, 32 ёшли Диарра айни дамда Франция терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!