Расман! Галиулин «Тосно»да қолади

15 июнь,2017, 00:42 366

Расман! Галиулин «Тосно»да қолади

Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин фаолиятини Россиянинг «Тосно» жамоасида давом эттирадиган бўлди. Футболчимиз Ленинград вилояти жамоаси билан 2019 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Якунланган мавсумда Галиулин «Тосно» сафида жами 35 та баҳсда майдонга тушди ва 5 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз 2016 йилнинг февраль ойидан буён ушбу жамоа шарафини ҳимоя этади.

«Тосно» бу мавсум Россия Премьер лигасида ўйнашини айтиш жоиз.