Расман! “Интер” португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди

22 август,2017, 20:53 629

Расман! “Интер” португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди

Испаниянинг “Валенсия” жамоаси ҳимоячиси Жоао Канселу фаолиятини Италиянинг “Интер” клубида давом эттиради.

“Нерадзуррилар” 23 ёшли футболчини бир мавсумга ижарага олишди. Португалиялик футболчи “Интер”дан “Валенсия”га ўтган Жоффре Кондогбиа ижара келишувининг бир қисми сифатида итальян жамоаси сафига келиб қўшилди.

Илгарироқ, “Интер” келгуси йили Канселуни 35 млн еврога сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.