Расман! Исландия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди

Исландия терма жамоаси бош мураббийи Хеймир Хадльгримссон ўз лавозимини тарк этди. 

Исландия футбол ассоциацияси мутахассиснинг илтимосига биноан ушбу қарорни қабул қилган.

Эслатиб ўтиш жоизки, Хадльгримссон 2011 йилдан буён Исландия терма жамоасини бошқариб келаётганди.

Маълумот учун, Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018да терма жамоа Аргентина, Нигерия ҳамда Хорватия билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боришган ва охирги ўринни эгаллаб ватанларига қайтишган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!