Расман! ЖЧ-2018 плей-офф учрашувларининг қўшимча бўлимларида 4-ўзгаришга рухсат берилди

ФИФА кенгаши аъзолари Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 мусобақалари плей-офф учрашувларининг қўшимча бўлимларида терма жамоаларга 4-ўзгаришни амалга оширишга руҳсат бериш ҳақидаги қарорни тасдиқлашди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ФИФА бу сафарги мундиалда видеотакрорлар тизимидан фойдаланишга ҳам руҳсат берган эди.

Маълумот учун, ЖЧ-2018 мусобақалари жорий йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!