Расман: Жалолиддин Машарипов “Локомотив”га ўтди

 

“Пахтакор” ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини “Локомотив” клубида давом эттиради. Бу ҳақда “Пахтакор” матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Пахтакор” тарбияланувчиси саналган Жалолиддин Машарипов “Локомотив”га 6 ойга ижарага берилди. 

Маълумот учун, ҳозиргача у “Пахтакор” сафида у олий лигада 64 учрашувда иштирок этиб, 10 гол муаллифига айланганди.

Шунингдек, “Пахтакор” учун ички кубокларда 16 баҳсда 1 тўп киритган бўлса, Чемпионлар лигасида 12 баҳсда 1 гол муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!