Расман! Карлос Тевес ва унинг жамоаси мураббийсиз қолди

Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клуби бош мураббийи Густаво Пойет ўз истагига кўра ишдан олинди. Жамоа унинг бошқарувида сўнгги 4 ўйиннинг барчасида имкониятни бой берди.

49 ёшли мутахассис ўтган  йилнинг ноябрь ойида жамоага таклиф этилган эди. Ўшанда уругвайлик мураббий Григорий Мансанонинг ўрнини эгаллаган эди.

Маълумот учун, Карлос Тевес тўп тепадиган "Шанхай Шеньхуа" айни дамда 24 ўйинда 23 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!