Расман! Колашинац "Арсенал" аъзосига айланди (фото)

6 июнь,2017, 15:50 677

Расман! Колашинац

Лондоннинг “Арсенал” клуби расман Сеад Колашинацнинг трансферини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Босния ва Герцеговина терма жамоаси аъзоси “канонирлар” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва узоқ йиллик шартнома имзолади. Аммо, ҳозирча шартнома шартлари ҳақида аъниқ малумотлар келтирилмаган. Аввалроқ “Арсенал” Колашинацга ҳафталик 140 минг евро маош ваъда қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Сеад Колашинац “Шальке-04” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У гильзенкирхенликлар таркибида 2012 йилдан буён тўп суриб келаётган эди.

Уч инглиз клуби "Реал"нинг "ўлжаси"га кўз олайтирмоқда

"Арсенал" Окслейд-Чемберленни ўзида сақлаб қолиш йўлини топди