Расман! "Кристал Пэлас" Англия термаси собиқ устозини янги мураббий сифатида таништирди(фото)

Англиянинг "Кристал Пэлас" жамоаси Рой Хожсонни янги мураббий сифатида оммага таништирди. 70 ёшли мутахассис "бургутлар" билан икки йиллик шартнома имзолади.

Хожсон 2016 йил Англия терма жамоаси мураббийлигидан кетгач, ишсиз қолаётган эди. Хожсон АПЛда Блэкберн Роверс», «Фулхэм», «Ливерпуль» ва «Вест Бромвич Альбион» каби жамоаларни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби кеча голландиялик мураббий - Франк де Бурни мавсум стартидаги омадсиз(4 ўйин, 4 мағлубият)ликдан сўнг ишдан олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!