Расман! "Кёльн" ўз сафига "Штутгарт" ҳужумчисини қўшиб олди (фото)

“Кёльн” клуби расман “Штутгарт” ҳужумчиси Симон Тероддени қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

29 ёшли футболчи янги жамоасида 9-рақам остида тўп сурадиган бўлди. Энди “эчкилар” Тероддени қишки трансферлар чоғида қайдномага киритишади.

Маълумот учун, Теродде жорий мавсум “Штутгарт” сафида Бундеслиганинг 15та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Теродде учун “Кёльн” бегона жамоа эмас. У 2010/11 йилги мавсумда ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!