Расман! “Лион” Голландиядан ўзига зўр ҳимоячини сотиб олди

Голландиянинг “Аякс” клуби ҳимоячиси Кенни Тете фаолиятини Франциянинг “Лион” жамоасида давом эттиради. Голландиялик  футболчи француз клуби билан шартнома тузди деб, хабар бермоқда “Лион” расмий сайти. Бироқ келишув қанча муддатга расмийлаштирилгани номаълум.

21 ёшли футболчининг амстердамликлар билан амалдаги шартномаси келгуси йили ниҳоясига етар эди. Transfermarkt Тетени 5,5 млн еврога баҳоламоқда. “Лион” бугун унинг таништирув маросимини ўтказишни режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!