Расман: “Лион” “Реал” ҳужумчисини сотиб олди

“Лион” жамоаси мавсумдаги навбатдаги трансферини амалга оширди. Французлар “Реал” ҳужумчиси Мариано Диасни ўз сафига қўшиб олди.

Доминиканлик футболчи бугун Францияга етиб келди ва шартномага имзо чекди. Келишувнинг молиявий шартлари ва муддати ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.  

Ўтган мавсумда 23 ёшли футболчи “Реал” сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб,  1 та гол ва худди шунга голли пасга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!