Расман: Лоренцо Пеллегрини “Рома” аъзосига айланди

1 июль,2017, 00:15 286

Расман: Лоренцо Пеллегрини “Рома” аъзосига айланди

 

Италиянинг “Сассуоло” жамоаси ярим ҳимоячи Лоренцо Пеллегрини расман “Рома” клубига ўтди.

21 ёшли футболчи “Сассуоло” сафидаги икки йилдан сўнг Рим клубига қайтди. “Рома” ўйинчи учун 10 миллион евро тўлади.

Лоренцо Пеллегрини “Рома” билан 5 йиллик шартнома тузгани айтилмоқда. У янги жамоаси сафида 7-рақамда тўп суради.