Расман! МЮ футболчиси фаолиятини Испанияда давом эттирадиган бўлди

12 июль, 12:55 806

Расман! МЮ футболчиси фаолиятини Испанияда давом эттирадиган бўлди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби хавбеки  Аднан Янузай фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттирадиган бўлди.

Marca нашрининг хабар беришича, 22 ёшли бельгиялик футболчининг янги жамоаси “Реал Сосьедад” бўлади. Маълумотларга кўра Янузай айни дамда испан клуби сафида тиббий кўрикдан ўтмоқда ва тез орада жамоа билан шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Аднан ўтган мавсумни “Сандерленд” клубида ижара асосида ўтказган эди.