Расман! Маҳмуд Мурадовнинг чемпионлик жангидаги рақиби маълум бўлди

19 июнь, 12:44 495

Расман! Маҳмуд Мурадовнинг чемпионлик жангидаги рақиби маълум бўлди

Аралаш яккакураш жангларида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Махмуд Мурадов ўзининг навбатдаги жангини 25 июнь куни ўтказадиган бўлди.

Унинг бу галги рақиби хорватиялик Зоран Дод бўлади. Спортчилар мазкур қарама-қаршиликда XFN версияси бўйича вақтинчалик жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боришади.

mahmud_vs_dod

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида бўлиб ўтган навбатдаги беллашувда анчайин тажрибали бразилиялик Давид Рамиресга қарши рингга кўтарилган ва жароҳат олиб жангни давом эттира олмаган эди.

Мусобақа ташкилотчилари тезда бошқа рақиб топиб, Маҳмуднинг турнирда қолишини таъминлашди.

Маълумот учун: X Fight Nights MMAнинг янги, профессиональ ва ўз-ўзини молиялаштирадиган лигаси ҳимобланади. XFN ареналарида жаҳон даражасидаги энг яхши жангчилар ўзаро тўқнаш келадилар. XFN спортда энди порлаётган юлдузлар ажойиб имконият ҳамдир.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.