Расман! “Манчестер Сити” дарвозабони “Челси”га ўтди

“Манчестер Сити” билан шартномаси якунига етган Вилли Кабальеро эркин агент сифатида “Челси”га ўтди. Бу ҳақда “аристократлар” расмий сайти хабар бермоқда.

35 ёшли кипернинг  “Челси” билан қанча муддатга шартнома имзолагани маълум қилинмаган.

“Англиянинг амалдаги чемпиони сафига келиб қўшилганимдам хурсандман. Интизорлик билан янги жамоадошларим билан учрашишни кутмоқдаман. Умид қиламанки, жамоанинг келгусидаги муваффақиятларига ўз хиссамни қўша оламан”, – деб айтиб ўтди Кабальеро.

Маълумот учун, Кабальрео 2014 “Малага”дан “шаҳарликлар” сафига кўчиб ўтган эди. Якунланган мавсум кипер 27 ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!