Расман! “Манчестер Сити” футболчиси фаолиятини Туркияда давом эттиради

7 июль,2017, 00:00 594

Расман! “Манчестер Сити” футболчиси фаолиятини Туркияда давом эттиради

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби футболчиси Гаэль Клиши фаолиятини Туркиянинг “Истанбул Башакшехир” клубида давом эттиради.

Эртага Клиши янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Клиши 2011 йилдан буён “шаҳарликлар” сафида тўп суриб келаётган эди ва “Манчестер Сити” билан икки бор АПЛда ғолиб бўлди  ва яна шунча марта Англия Лига Кубогини қўлга киритди.