Расман! “Манчестер Сити” рекорд сумма эвазига ҳимоячи сотиб олди(фото)

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси “Тоттенхэм Хотспур” клуби ҳимоячиси Кайл Уолкерни сотиб олганини эълон қилди. 27 ёшли футболчи жамоа билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Уолкер “шаҳарликлар” сафида 2-рақами остида тўп тепади.

“Манчестер Сити” сафига келиб қўшилганимдан хурсандман. Янги жамоада иш бошлашни интизорлик билан кутмоқдаман. Гвардиола жаҳпн футболидаги энг мухим бошқарувчилардан бири саналади. Умид қиламанки, у мени янги даражага чиқишимда ёрдам беради”, – деб айтиб ўтди Уолкер.

Илгарироқ, мазкур трансфер 50 млн фунт эвазига амалга ошиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Агарда, бу тасдиқланса, Давид Луиз ПСЖга ўтганда ўрнатилган рекорд такрорланади. Яъни энг қимматбаҳо ҳимоячилар қаторидан жой олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!