Расман! “Манчестер Юнайтед” дарвозабони билан шартномани узайтирди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси дарвозабон Жоэль Перейра билан шартнома узайтирилганлигини эълон қилди. 21 ёшли кипер билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.

Шунингдек, ушбу келишув яна бир йилга узайтирилиши мумкинлигини ҳам қайд этиш жоиз.

“Ўтган мавсум Жоэль машғулотларда тинимсиз ишлаши натижасида янги даражага кўтарилди. Агарда у шундай ўсишда давом эца, келажакда Португалиянинг энг яхши дарвозабонларидан бирига айланади”, – деб айтиб ўтди “қизил иблислар” бош мураббийи Жозе Моуриньо.

21 ёшли дарвозабон Швейцариянинг “Ксамакс” клуби тарбияланувчиси саналади. 2012 йилда эса МЮ академиясига келиб қўшилган Перейра якунланган мавсумда АПЛда бир ўйин ўтказди ва дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!