Расман! “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси энди “Сток Сити”да ўйнайди

1 июнь, 21:34 168

Расман! “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси энди “Сток Сити”да ўйнайди

Англиянинг “Сток Сити” клуби “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Даррен Флетчер билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, шотландиялик футболчи билан икки йиллик битим тузилган. Бу келишув 1 июлдан кучга киради.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Флетчер “Вест Бромвич” клуби сафида Премьер лигадаги барча 38 ўйинда иштирок этди ва иккита гол уриб, 3 та голга ассистентлик қилди.