Расман: Марсело “Лион” аъзосига айланди

 

Туркиянинг “Бешиктош”клубида тўп сурагн бразилиялик ҳимоячи Марсело Гуэдес Франциянинг “Лион” жамоаси аъзосига айланди.

Томонлар келишувининг молиявий шартлари ва шартнома муддати ҳақидаги расмий маълумот ҳозирча тақдим қилинмади. Норасмий манбаларга кўра, францияликлар трансфер учун 7,5 млн евро сарфлаган.

Маълумот учун, Марсело 2016 йили “Ганновер”дан “Бешиктош”га ижара асосида ўтган, ёзда эса турк клуби унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!