Расман! “Машъал” япониялик футболчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди

 

Шу кунларда иккинчи йиғинни ўтказаётган “Машъал” жамоаси ўз таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олди. Муборакликлар иккинчи давра олдидан 4 ўйинчи билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олий лигамизда яна япониялик футболчи ўйнайди ёҳуд "Машъал" Томоки Мураматсуни ўз сафига қўшиб олди

Булар: “Нефтчи”дан 23 ёшли ярим ҳимоячи Никита Павленко, “Цементчи”дан 28 ёшда ярим ҳимоячи Умиджон Матмусаев, яна бир тажрибали ва моҳмир ҳимоячи Ботир Қораев ҳам жамоага келиб қўшилди. Қолаверса, кун чиқар юрт ҳисобланган Япониядан 27 ёшли ҳужумчи Мураматсу Томоки билан хам шартнома имзоланди.

Таништирув маросимини уй учрашувида яъни, 19 август куни “Машъал” –“Шўртан” баҳсидан олдин ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!