Расман! Массимилиано Аллегри “Ювентус” билан шартномасини узайтирди

 

“Ювентус” жамоаси раҳбарияти бош мураббий Массимилиано Аллегри билан шартнома муддатини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Италиялик мутахассис туринликларни тарк этиб, ПСЖ клубини бошқариши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бироқ Аллегри Туринда қолишни лозим топди ва келишув муддатини узайтирди.

Манбанинг маълум қилишича, Аллегри “Ювентус” билан 2020 йилгача шартномасини узайтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!