Расман! Маурисио Пеллегрино "Саутгемптон" бош мураббийи

24 июнь, 09:30 320

Расман! Маурисио Пеллегрино

Расман, янги мавсумда “Саутгемптон” клубини Маурисио Пеллегрино бошқариб боради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра инглиз клуби 45 ёшли аргентиналик футболчи билан уч йиллик шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Пеллегрино бундан аввал Испаниянинг “Алавес” клубини бошқарган эди. Унинг қўл остидаги жамоа ўтган мавсум Испания кубогининг финалига қадар етиб борган бўлса, Ла Лигани 9-ўринда якунлаган эди.