Расман: Мэнни Пакьяо Амир Ханга қарши рингга чиқади

  • 27 февраль, 2017, 16:45
  • 0
  • Бокс


Ярим ўрта вазн тоифасининг WBO чемпионлик камари соҳиби 38 ёшли филиппинлик Мэнни Пакьяо (59-6-2, 38КО) ўзининг навбатдаги жангини британиялик Амир Ханга қарши ўтказади. Бу ҳақда ҳар икки боксчининг вакиллари маълум қилишган ва буни тасдиқлашган.

Пакьяонинг жамоаси Амир Ханга қарши жанг ўтказиш борасида келишувга эришди. Унга кўра, мазкур тўқнашув 23 апрел куни бўлиб ўтади, – дея ёзади Мэнни. – Бу жангни мухлислар жуда хоҳлашган эди.

Менинг жамоам ва мен ҳам Пакьяога қарши супержанг шартларини қабул қилдик ва бунга розимиз, – дейди Амир Хан.

Ҳозирча жангнинг ўтказилиш жойи ошкор қилинганича йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!